АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси яқинида портлаш содир бўлди
Бағдоддаги ҳукумат бинолари ва дипломатик ваколатхоналар жойлашган «яшил ҳудуд»да портлаш содир бўлди.
Sky News Arabia телеканали мухбирининг хабар беришича, портлаш оқибатида АҚШ элчихонасига олиб борадиган йўл тўсилиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, 31 декабрда Ироқда намойишчилар АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига бостириб киришган, Вашингтон бу ҳужумда Эронни айблаганди.
АҚШ элчихонаси олдидаги норозилик намойишлари “Каттаиб Ҳизбуллоҳ” шиа гуруҳининг АҚШнинг учувчисиз парвоз қурилмалари зарбалари вақтида ҳалок бўлган аъзолари дафн этилгандан кейин бошланганди.
2 январдан 3 январга ўтар кечаси Бағдодда эронлик машҳур генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилди. У шахсан Дональд Трампнинг топшириғи билан амалга оширилган операция натижасида ҳалок бўлди.
Пентагон бу ҳаракат Қосим Сулаймоний АҚШ дипломатлари учун хавф туғдирган операцияларда қатнашгани ва АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига амалга оширилган ҳужумда қўли борлиги сабаб амалга оширилганини маълум қилди.
Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоминаий генерал Сулаймоний ўлими учун қасос олинишини айтди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024