Ўзбекистон | 13:20 / 06.01.2020
44114
2 дақиқада ўқилади

ЎзЛиДеП бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди

Фото: Валерий Мельников

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтмоқда. 

Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди.

Депутатларнинг 9 нафари ёки 6 фоизи 30 ёшгача, 97 нафари ёки 65 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда 44 нафари ёки 29 фоизи 50 ёшдан катта ёшдагилар. Энг ёш депутат 26 ёшда. Энг ёши улуғ депутат 71 ёшда. Депутатларнинг ўртача ёши 46 ёшни ташкил этмоқда», - дея айтиб ўтди Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Эслатиб ўтамиз, сайлов якунларига кўра, Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар қуйидагича  депутатлик ўринларига эга бўлдилар:

1. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 53та депутатлик ўрни;
2. «Миллий тикланиш» демократик партияси – 36та депутатлик ўрни;
3. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси – 24та ўрин;
4. Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 22та ўрин;
5. Ўзбекистон Экологик партияси – 15та ўринни эгаллади.

Мавзуга оид