Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:20 / 07.01.2020
5326
1 дақиқада ўқилади
8 январдан «Файзли Тошкент» акцияси бошланади
8 январь куни пойтахтда “Файзли Тошкент” акцияси старт олади.
Икки ой давом этадиган мазкур тадбир шаҳар миқёсида кенг кўламли тозалаш ва ободонлаштириш ишларини ўтказиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Акцияда “Махсустранс” давлат унитар корхонасининг юзлаб ишчи-хизматчилари фаол иштирок этади ҳамда корхонанинг махсус техникалари сафарбар этилади.
Акция доирасида Тошкентнинг 30 минг гектардан ортиқ ҳудуди, мавзе ва даҳалардаги қабристонлар, қаровсиз кўчалар, ариқлар тозаланиши кўзда тутилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш