Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон парламенти АҚШ қуролли кучларини террорчилик ташкилоти деб топди
Эрон парламенти 7 январда АҚШ армияси ва Пентагонни террорчилик ташкилотлари деб тан олувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу ҳужжат 3 январда АҚШ ҳарбийлари томонидан эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавоб тариқасида бир овоздан қабул қилинган.
Қонун лойиҳаси матнига кўра, “Пентагоннинг барча аъзолари ва у билан боғланган барча компаниялар, муассасалар ва Қосим Сулаймонийнинг ўлимига алоқадор барча қўмондонлар” террорчилар қаторига қўшилади. Ҳужжат, шунингдек, ҳукумат зиммасига АҚШ қуролли кучларининг Эрон манфаатларига таҳдид қилувчи ҳаракатларига қарши қатъий чоралар кўриш мажбуриятини юклайди.
Қонун лойиҳаси бандларидан бирига кўра, Эрон маъмурияти Сулаймоний қўмондонлик қилган “Ал-Қудс” бўлинмасига мудофаа қобилиятини кучайтириш учун Эроннинг миллий ривожланиш жамғармасидан 200 млн евро йўналтиради. Таъкидланишича, ушбу суммани ажратишни Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий буюрган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025