Самарқандда дипломи сохта бўлиб чиққан проректор ишдан олинди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Самарқанд «Ипак Йўли» туризм халқаро университетининг биринчи проректори Азамат Акбаров 7 январь куни ишдан олинган.
Бунга унинг хорижда олган фалсафа доктори (PhD) илмий даража дипломи қалбаки бўлиб чиққани сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, Олий аттестация комиссияси томонидан ўтказилган экспертизада ўтган йилнинг февралида нострификация қилинган хорижий диплом ҳақиқий эмаслиги аниқланган.
13 январь куни бўлиб ўтган Ёшлар пресс-клуби сессиясида Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевдан бу борада изоҳ сўралди.
«Бу масала ОАК томонидан ўрганилган. Ҳақиқатдан ҳам, Азамат Акбаров олган хорижий фалсафа доктори (PhD) илмий даража диплом нотўғри олингани ёки сохта эканлиги изоҳлаб берилди.
Ўрганишларда аниқландики, Азамат Акбаров Сараево шаҳрида (Босния ва Герцеговина давлати) жойлашган BURCH халқаро университетидаги профессорлик фаолияти давомида Россия томонидан берилган диплом асосида фаолият юритган. Бизга келганда эса BURCH халқаро университетида берилган диплом асосида ишга қабул қилинган. Аммо, маълум бўлдики, Босния ва Герцеговина давлати университети дипломи сохта бўлиб чиқди ва шунинг оқибатида у лавозимидан озод қилинди.
Биз турли олий таълим муассасаларига чиқиб, аттестация ва аккредитация имтиҳонларида бўламиз. Бу баҳолашлар давомида шу масалага алоҳида эътибор беряпмиз.
Келгусида ҳам бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун Олий аттестация комиссияси билан ҳамкорликда ишларни амалга оширишимиз керак», – деган Ташкенбаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, Азамат Акбаров «Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси саналади. У декабрь ойида Kun.uz учун берган интервьюсида олий таълимга оид қарашлари билан ўртоқлашган эди.
- Ҳарвард қандай ном қозонган? Мамлакатларни оёққа турғизган университетлар ҳақида Азамат Акбаров билан суҳбат
- Тилшунос профессор билан интервью: тил миллатнинг кўзгусидир
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024