Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магнус Карлсен мағлубиятсиз партиялар сони бўйича рекорд ўрнатди
Шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик шахмат устаси Магнус Карлсен қаторасига давом этаётган мағлубиятсиз партиялар сони бўйича жаҳон рекорди ўрнатди.
14 январда Карлсен Вейк-ан-Зейдаги (Нидерландия) мусобақада нидерландиялик Йорден ван Форест билан дуранг натижа қайд қилган. Бунинг эвазига норвегияликда вақтни классик назорат қилиш билан мағлубиятсиз партиялари сони 111 тага етган.
Карлсен охирги марта 2018 йил 31 июлида мағлубиятга учраган.
Аввалги 110 та мағлубиятсиз партиядан иборат рекорд натижа россиялик, кейинроқ эса нидерландиялик шахматчи Сергей Тивяковга тегишли эди. Бу рекорд натижа у томонидан 2005 йилда ўрнатилган.
Мавзуга оид
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди
11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди
00:38 / 11.02.2025