Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор» Эрен Дердийўқ билан шартнома тузади
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Швейцария миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрен Дердийўқ билан шартнома тузади. Бу ҳақда туркиялик журналист Левент Умит Эроль Instagram’даги саҳифасида хабар бермоқда.
Ҳозирда Туркиянинг «Гўзтепе» клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчи ушбу мавсумда 9 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Transfermarkt’га кўра, футболчининг трансфер баҳоси 350 минг еврони ташкил этади.
Асли турк миллатига мансуб швейцариялик ҳужумчи олдин ҳам Шота Арвеладзе қўл остида «Қосимпошо» клубида тўп сурган. Энди футболчи грузиялик мутахассис бош мураббийлигида Ўзбекистон клубида тўп суриши кутилмоқда.
Маълумот учун, 31 ёшли ҳужумчи бунгача «Олд Бойз», «Базель», «Байер», «Хоффенҳайм» клубларида ҳам тўп сурган. Ҳужумчи Швейцария миллий жамоаси сафида 60 ўйинда 11та гол муаллифига айланган.
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди
23:19 / 04.03.2025