Жаҳон | 15:45 / 16.01.2020
10669
1 дақиқада ўқилади

Louis Vuitton дунёдаги энг йирик олмослардан бирини сотиб олди

Фото: Louis Vuitton / Grégoire Vieille

Франциядаги Louis Vuitton модалар уйи оғирлиги 1758 қирот бўлган дунёдаги энг йирик олмослардан бирини сотиб олди. Олмосни Канаданинг Lucara Diamond Corp тоғ-кон компанияси Ботсванада қазиб олган, деб хабар бермоқда New York Times газетаси.

Компаниянинг маълумот беришича, у инсоният тарихидаги энг йирик олмослардан биридир. Олмоснинг оғирлиги 352 грамм атрофида.

Louis Vuitton ижрочи директори Майкл Бёрки унинг неча пулга сотиб олинганини айтишни истамади ва "бир неча миллион" туришини айтди.

Антверпен олмос биржасининг собиқ раҳбари Марсел Прювернинг сўзларига кўра, "бундай тош билан қандай муомала қилишни биладиган ва унинг учун пул тўлашга тайёр инсонлар дунё бўйича ўнтадан ҳам ошмайди".

Мавзуга оид