Жамият | 22:30 / 17.01.2020
39964
1 дақиқада ўқилади

Наримон Григоряннинг эҳтимолий қотили ушланди

Фото: Instagram

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 14 январда ўлдириб кетилган таниқли дизайнер Наримон Григоряннинг эҳтимолий қотилини ушлашди.

Тошкент прокуратураси матбуот хизмати маълумотларига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қотилнинг шахсини ўрнатишга муваффақ бўлинган.   

Айни вақтда гумонланувчи ҳибсга олинган. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) бўйича айблов билдирилган.

Марҳумнинг жасади у ижарада истиқомат қилиб келган Яшнобод тумани, Чигил кўчасидаги хонадоннинг меҳмонхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган эди.

Наримон Григорян – Ўзбекистоннинг таниқли модельер ва кийим дизайнерларидан бири, Nariman Grigoryan бренди асосчиси. У 2018 йилда Vogue China журнали томонидан «Йил кашфиёти» номинациясида энг яхши дизайнер деб топилган. Шу йилнинг ўзида у Тошкентда ўз модалар уйини очган эди.

 

Мавзуга оид