Жаҳон | 01:08 / 18.01.2020
6094
1 дақиқада ўқилади

Lufthansa Теҳронга парвозларни март охиригача тўхтатиб туришга қарор қилди

Фото: Flickr

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси хавфсизлик нуқтаи назаридан Теҳронга ва у ердан парвозларни 28 мартгача тўхтатиб туришга қарор қилди.    

Аввалроқ компания парвозлар 20 январгача тўхтатилишини маълум қилганди. Шунингдек, компания Эрон устидан парвозлар ҳам бажармайди. 

Халқаро авиакомпаниялар 8 январда Теҳронда Украина авиакомпаниясининг Boeing 737-800 йўловчи самолёти уриб туширилгандан кейин Эронга парвозларга чеклов кирита бошлаганди. Фожиа оқибатида 176 киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид