Тошкентда Starbucks қаҳвахоналар тармоғи очилиши мумкин
Тошкент шаҳар ҳокими Alshaya Group компаниясининг минтақавий вакили Нэнжи Менхотра билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабарида айтилган.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини, хусусан, Тошкентда жаҳонга машҳур Starbucks қаҳвахоналари тармоғини очиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Компаниянинг минтақавий вакили Нэнжи Менхотра Тошкент шаҳри ҳудудида 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналарни қуриш лойиҳасига катта қизиқиш билдирди.
Хорижий томон яқин беш йилга мўлжалланган демографик ўсиш кўрсаткичларига асосланиб, шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларини ривожлантириш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
Учрашув натижаларига кўра, хорижий томон Starbucks қаҳвахоналари тармоғи ва меҳмонхоналарни очиш лойиҳасини амалга ошириш учун зарурий ҳужжатларни тайёрлаши ҳақида маълумот берди.
Alshaya Group – чакана франшизанинг етакчи халқаро оператори бўлиб, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Россия, Туркия ва Европада 90 та истеъмол брендларига ҳамда кўчмас мулк, қурилиш, меҳмонхоналар, автомобил ва умумий савдо соҳасида холдингларга эгалик қилади.
Мавзуга оид
16:37
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024