Ўзбекистон | 18:40 / 22.01.2020
4918
2 дақиқада ўқилади

2019 йилда Оролбўйи ҳудудига 461 минг гектар чўл ўсимликлари экилган

2019 йилда Оролбўйи ҳудудига 461 минг гектар чўл ўсимликлари экилган. Бу ҳақда «Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш» мавзусида ўтган йиғилишда маълум қилинди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси расмийлари томонидан маълум қилинишича, ҳозирги кунда ўрмонзорлар майдони 3,2 млн гектарни, яъни, республика умумий майдонининг 7 фоизини ташкил этади. 2024 йилга бориб бу майдон 6 млн гектарни (11,2 фоиз) ташкил этиши кўзда тутилган.

Абдушукур Ҳамзаев

«Оролни қайта тиклашнинг икки йўли бор. Биринчиси - Россия дарёлари ўзанини ўзимизга олиб келиш керак. Бунинг учун 25 йил вақт ва ҳар йили 600 млн доллар маблағ кетади. Бунинг иложи йўқ. Иккинчиси, ўрмонзорларни кўпайтириш ва чўл ўсимликларини экиш. Шу йўл билан Оролни қутқариб қола оламиз», деди Ўрмон хажалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев. 

Тадбирда айтилишича, 2019 йил мобайнида Оролбўйи минтақасига 461 минг гектардан зиёд чўл ўсимликлари экилган. Бу давргача 30 йил давомида 400 минг гектардан камроқ ерларга ўсимликлар экиш ишлари амалга оширилганди. Бу кўрсаткични 2024 йилгача 2,6 млн гектарга чиқариш режалаштирилган.

Мавзуга оид