Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик сузувчи иқлим ўзгаришига қарши Антарктидадаги дарёдан сузиб ўтди
Британиялик сузувчи Льюис Пью Антарктида шарқида музлар эришидан ҳосил бўлган дарёдан сузиб ўтди.
“Мен Шарқий Антарктидада сизга бир ҳақиқатни етказиш учун суздим: мен ушбу минтақада музларнинг жадал эриши гувоҳи бўлдим, менда биз фавқулодда иқлим вазиятида турганимизга шубҳа йўқ. COP26’да [БМТ раҳнамолигида иқлим бўйича ўтадиган музокаралар] дунё етакчилари олға боришлари ёки халақит қилмасликлари керак. Вақт тугаб бормоқда”, деб ёзган Пью твиттерда.
У махсус кийимсиз, биргина қалпоқ, кўзойнак ва плавкида бўлган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Пью сузиб ўтган масофанинг бир қисми муз туннеллари орқали ўтган ва унгача бирор инсон бундай мураккаб шароитларда сузмаган.

Таъкидланишича, 2014 йил августда Льюис “Етти денгиз” лойиҳасини амалга оширган. Сузувчи жамиятга сув ҳудудларига эҳтиёткор муносабатда бўлишни эслатиш мақсадида Ўрта ер, Адриатика, Эгей, Қора, Қизил, Арабистон ва Шимолий денгизларда марафонча сузишни амалга оширган.
Мавзуга оид
20:10 / 23.03.2025
Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади
10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда
13:34 / 07.03.2025
Денгиз музликларининг майдони тарихий минимумгача қисқарди
13:57 / 24.01.2025