Жаҳон | 17:13 / 26.01.2020
7238
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус тарқалиши хавфи сабабли Ҳонгконгдаги «Диснейленд» ёпилди

Фото: AFP/Getty Images

Ҳонгконгдаги "Диснейленд" кўнгилочар боғи маъмурияти коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли боғ ишини тўхтатишга қарор қилди.

Аввалроқ Шанҳайдаги "Диснейленд" раҳбарияти ана шундай қарорга келганди.

Шунингдек, Ҳонгконгдаги Ocean Park тематик кўнгилочар маскани ҳам иш фаолиятини тўхтатган.

ОАВнинг ёзишича, Ҳонгконгда коронавирус тарқалиши хавфи боис фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Сўнгги хабарларга кўра, янги турдаги коронавирусдан вафот этганлар сони 57 нафарга етган. Ушбу вирусни юқтирганлар эса 2 мингдан ошиб кетган.

Мавзуга оид