Light | 20:09 / 28.01.2020
23671
1 дақиқада ўқилади

Шифокор эрта қаришга олиб келувчи маҳсулотларни айтди

Фото: Fotolia / alexandre zveiger

Испаниялик парҳезшунос шифокор Елена де ла Фуэнте Идальго қандай қилиб эрта қаришнинг олдини олиш мумкинлигини айтди.

"Биз эрта қаришнинг олдини олиш учун жисмоний машқларга зўр берамиз, аммо энг асосийсини – тўғри парҳезни унутамиз", — деди у La Vanguardia нашрига берган интервьюсида.

Идальго овқатланишда мавсумий мева-сабзавотлар, дуккаклилар, ферментланган сут маҳсулотлари, масалан йогурт ва қатиққа кўпроқ урғу бериш кераклигини маслаҳат берди.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, алкоголдан воз кечиш керак, чунки алкоголь ДНКни зарарланишдан ҳимояловчи ҳужайраларни ўлдиради.

Парҳезшунос картошка ва таркибида кўп миқдорда трансёғлар бўлган маргарин, шакар ва тузни инсонни "қаритувчи" маҳсулотлар сифатида тилга олди.

Мавзуга оид