Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АОКА раҳбарлигидан кетди
Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.
Мажлисда АОКА директори в.б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатларини Президент администрациясига киритишгани ва ушбу мурожаатлар Президент администрацияси томонидан кўриб чиқилиб, қондирилгани ҳақида эълон қилинди.
Тадбир доирасида Агентлик директори в.б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева ўз раҳбарлик фаолияти давомида амалга оширган ишлари ҳақида қисқа ҳисобот беришди, шунингдек, келажакдаги жамоатчилик йўналиши билан боғлиқ режалари борасида фикр билдиришди.
«Мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов Агентлик томонидан эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлаб, К.Алламжонов ва С.Мирзиёеванинг республикамизнинг ОАВ соҳасида демократик ислоҳотларни амалга оширишда, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, давлат органлари раҳбарларининг масс-медиа билан ўзаро муносабатлари самарадорлигини оширишдаги шахсий ҳиссаларини юқори баҳолаб, Ўзбекистон давлати ривожланиши йўлидаги келгуси ишларига зафарлар тилади», дейилади АОКА матбуот хизмати хабарида.
Маълум қилинишича, АОКА раҳбарининг биринчи ўринбосари Дилшод Мадрахимович Саиджонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Дилшод Саиджонов 2019 йилнинг октябридан буён АОКА раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов 2018 йилнинг ноябрида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган, кўп ўтмай бу агентлик Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига айлантирилганди.
Саида Мирзиёева эса 2019 йилнинг апрелида агентлик директори ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
16:11
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича қидирувда бўлган Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олинди
12:38
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг ДХХ Ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган акаси ишдан олинди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
19:15 / 23.11.2024