Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ дарёсида қолиб кетган 3 нафар фуқаро қутқарилди
Чирчиқ дарёсида қайиқда қолиб кетган 3 нафар фуқаро қутқарилди.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Чиноз тумани, Янги Чиноз шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Чирчиқ дарёсида мотор қайиқда ов қилиш мақсадида қирғоқдан 400 метр узоқликда қолиб кетган фуқаролар ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Аниқланишича, ушбу фуқаролар Чирчиқ дарёсида ҳаракатланиб кетаётганда мотор қайиқ дарё қумини чиқариб олиш технологиясини ушлаб турувчи темир тросга ўралиб қолиб, тахминан 2 соат давомида қайиқ ичида қолиб кетишган.
Чиноз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида 3 нафар фуқаро қутқариб олинган.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди
16:35 / 06.04.2025