Ўзбекистон | 15:07 / 03.02.2020
14969
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «C5+1» шаклидаги учрашув бўлиб ўтди

3 февраль куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «C5+1» шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди. 

Тошкент учрашувида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Мухриддин, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари-Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этди. 

Делегациялар раҳбарлари ўз нутқларида 2015 йили Самарқанд шаҳрида бошланган вазирлар учрашувларининг формати ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришнинг долзарб ва самарали механизми сифатида ўзини намойиш этгани қайд этишди.

Шунингдек, вазирлар учрашувида долзарб минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид