Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илк бор YouTube бир йилда қанча даромадга эришгани эълон қилинди
Alphabet бир йилда 34,34 млрд доллар соф фойда олган, даромади 161,86 млрд долларни ташкил этган. Компаниянинг капитализацияси 1,02 трлн долларга тенг.
Alphabet Inc холдинг компанияси кутилмаганда илгари молиявий натижалари эълон қилинмайдиган йўналишлари, жумладан YouTube ва Google Cloud даромади тўғрисидаги маълумотларни ошкор этди.
Компаниянинг маълум қилишича, 2019 йилда YouTube бўлинмаси 15,15 млрд доллар даромад қилган. Қайд этилишича, бу 2018 йилдагига нисбатан 36 фоиз ва 2017 йилдагига нисбатан қарийб икки бараварга кўпдир.
Google бўлинмасининг IV чоракдаги даромади 17 фоизга ошиб, 45,81 млрд долларга етган. Даромаднинг асосий қисми рекламадан келган - 37,93 млрд доллар.
Реклама билан боғлиқ бўлмаган Google (обулутли хизматлар, Google Home карнайлари, Pixel смартфонлари, Play Store иловалари) даромади 5,26 млрд долларга етган.
Alphabet бир йилда 34,34 млрд доллар соф фойда олган, даромади 161,86 млрд долларни ташкил этган. Компаниянинг капитализацияси 1,02 трлн долларга тенг.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди
20:45 / 22.04.2025