Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илмий унвонлар бериш ОТМ ва ИТМларга ўтказилади — ОАК
Бугун, 5 февралда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятидаги устувор вазифалар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда комиссия тизимида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, олдинда турган вазифалар ҳақида айтиб ўтилди.
Хусусан, аттестация соҳасида олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари мустақиллигига эришиш учун доцент, катта илмий ходим ва профессор илмий унвонларини бериш ваколати тажриба тариқасида рейтинги юқори бўлган 30 та ОТМга ҳамда Фанлар академияси тавсияси асосида ИТМ кенгашларига берилади.
Шунингдек, электрон ҳужжат айланиш тизимини аттестация жараёнига жорий этиш учун 5 та дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади. Булар:
- илмий даражалар учун аттестация ишлари;
- илмий унвонлар учун аттестация ишлари;
- илмий кенгашлар, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари кенгашлари билан ёзишмалар;
- илмий кенгашларнинг Олий аттестация комиссияси веб-сайтидаги ягона портали;
- амалдаги диссертация экспертизаси билан бир қаторда диссертация матнини Интернет тармоғига жойлаштириш орқали илмий жамоатчиликнинг электрон экспертизаси.
Бундан ташқари, илмий натижаларни чоп этиш тавсия этилган миллий илмий нашрлар рўйхати бекор қилинади. Бундан мақсад барча нашрларга тенг шароит яратишдир.
Мавзуга оид
11:23 / 09.08.2021
«Нашр эт ёки йўқ бўл» - Ўзбекистонда сифатсиз «олимлар» кўпайиши омиллари
08:01 / 05.05.2021
Илмий унвонлар бериш тартибига ўзгартириш киритилади
20:14 / 11.04.2021
Сифатсиз олимлар тайёрлашда давом этамизми? Илм соҳасида тузатилиши лозим бўлган жабҳалар ҳақида
13:22 / 27.06.2020