Жамият | 22:40 / 07.02.2020
28541
2 дақиқада ўқилади

Талабаларнинг қанчаси стипендия олмай ўқиётгани маълум бўлди

2019 йилдан тўлов-контракт асосида ўқиётган талабаларга стипендиясиз контракт тўлаш имкони берилган эди. Бу имконият яратилганининг биринчи йилидаёқ 70 фоиздан ортиқ студент ундан фойдаланди.

Ўзбекистондаги давлат ОТМлари талабаларининг умумий рейтинг кўрсаткичлари эълон қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, республикадаги жами 99та маҳаллий ОТМда контракт асосида ўқиётган талабаларнинг умумий сони 278 885 нафарни ташкил этади.

Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклида таҳсил олаётган жами талабалар (бакалавр ва магистратура)нинг 29,8 фоизи (83 001 нафари) стипендияли, 70,2 фоизи (195 884 нафар) стипендиясиз контракт тўловини амалга оширишди.

«Умумий ҳисобда маҳаллий олий таълим муассасаларида 171 минг 456 нафар талаба (давлат гранти асосидаги 88 минг 455 нафар талаба билан қўшганда) стипендияли асосда таҳсил олади», – деб маълум қилинди 7 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида.

Мавзуга оид