Ўзбекистон | 17:47 / 11.02.2020
28132
2 дақиқада ўқилади

Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш режалаштирилмоқда.

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

2020 йил 1 октябрга қадар тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда:

ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ҳамда бир-бирини такрорлайдиган функцияларни тегишли органларга ўтказиш масалаларини ўрганиш;

ҳокимлар фаолиятини баҳолаш бўйича аниқ мезонларни ва мақсадли вазифаларни ишлаб чиқиш;

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини комплекс баҳолаш тизимини яратиш мақсадида Ҳудудларнинг ривожланиш индексини ишлаб чиқиш;

мазкур Индексдан келиб чиқиб, ҳудудларга оид сиёсатни белгилаш, маҳаллий бюджетларга молиявий кўмак бериш ҳамда раҳбарларни рағбатлантириш масалаларини ўрганиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги,  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид