Фан-техника | 19:25 / 14.02.2020
28995
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Репортаж: Mobiuz 15 та автомобил ғолибларини аниқлади

Фото: Mobiuz

14 февраль куни Тошкентда Mobiuz мобил операторининг «AvtoMOBI» акцияси ғолибларини аниқлаш расмий маросими бўлиб ўтди.

…Соат 14:55, «Compass» СКМ. Юзлаб инсонлар – Mobiuz абонентлари ҳамда савдо маркази меҳмонлари «AvtoMOBI» акцияси ўйинини бевосита кўриш учун бу ерда йиғилишмоқда. Ҳаммани қизиқтираётган савол – 14 та Nexia-3 автомобили (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар учун биттадан) ҳамда супер ютуқ – Malibu-2 автомашинасини кимлар ютиб олади?

Бир неча дақиқалардан кейин жараёнга онлайн томошабинлар ҳам қўшилади. Зеро Mobiuz’нинг  Instagramдаги аккаунтида онлайн эфир кетиши кутилмоқда.

…15:00. Мусиқа садолари остида саҳнага бошловчилар кириб келишмоқда.

«AvtoMOBI» акцияси – компания ребрендинги ўтказилган ва Mobiuz савдо белгисига ўтилгандан кейин рўёбга чиқарилган лойиҳадир. У 2019 йилнинг 3 декабридан 2020 йилнинг 3 февралигача ўтказилди. Шак-шубҳасиз, у ютуқ жамғармаси бўйича ҳам, ғолибларни аниқлаш маросими иштирокчиларининг кўплиги бўйича ҳам компаниянинг бошқа акциялари ичида тенги йўқ бўлди.

Акция шартлари жуда ҳам осонлиги унда кўпчилик иштирок этишини таъминлаб берди. Хусусан, абонентлар ойига 30 минг сўм ва ундан каттароқ абонент тўловига эга тариф режаларидан бирига уланиши керак эди. Маблағлар муваффақиятли ечиб олингандан кейин уларга битта имконият тақдим этилди. Иштирок этишнинг яна бир йўли – махсус «2020 МБ» ёки «2020 дақиқа» тўпламларидан бирини улаш эди. Ҳар бир фаоллаштирилган тўплам битта имкониятга тенг эди.

…15:05. Бошловчилар ғолибларни аниқлаш тартиби ҳақида сўзлаб беришмоқда.

Ғолибларни аниқлаш тадбиридан бир неча кун олдин акциянинг ҳар бир иштирокчисига махсус USSD-буйруқ (*161#) ҳақида маълумот юборилди. Уни териб, иштирокчилар ўзларига белгиланган ноёб ID-кодларни билиб олишлари мумкин. Абонент акция бўйича нечта имконият тўплаган бўлса, унда шунча ID-код бор.

 Nexia-3 га даъвогар бўлган абонентларнинг ID-кодлари ҳудудларга қараб тақсимланган. Масалан, Андижон вилоятига тегишли рақамлардан фойдаланаётган абонентларнинг ID-кодлари 01 билан, Бухоро вилоятиники 02 билан бошланади. Худди шу тартибда ҳам ғолиблар аниқланади.

Ғолибларни аниқлаш учун randomus.ru сайтидаги тасодифий рақамлар онлайн рандомайзер тизимидан фойдаланилади. Ушбу сервиснинг серверлари бошқа мамлакат ҳудудида жойлашган, шу сабабдан ғолибларни аниқлаш жараёнига компания вакиллари ҳам, учинчи шахслар ҳам аралаша олмайди.

Malibu автомобили бўлажак соҳиби эса саҳнада ўрнатилган лототрон ёрдамида аниқланади. Барча-барча ID-кодлар қоғозларга туширилиб, чоп этилган ҳамда лототронга жойлаштирилган. Ғолибни тадбирда иштирок этаётган тасодифий мухлис аниқлаб беради.

…15:25. Аудиторияга ўйиннинг ҳалоллигини кузатиб борадиган мустақил комиссия аъзолари таништирилди. Mobiuz вакили тадбирни очиқ деб эълон қилди ҳамда 15 та яп-янги Nexia-3 автомобилларининг бўлажак эгаларини аниқлаш ўйини бошланди.

Навбатма-навбат ҳамда танаффуслар билан рандомайзерга ҳудудларга қараб ID-рақамлар рўйхатлари киритилмоқда. Жараённи катта эътибор билан нафақат тадбир меҳмонлари, балки минглаб онлайн томошабинлар ҳам кузатиб бормоқда. Ҳар бир ғолиб аниқлангандан кейинги қарсаклар онлайнда қўйилаётган “лайк” ва ёзилаётган изоҳлар билан ҳамнафас бўлмоқда.

 Mobiuz вакиллари ва бошловчилар ғолибларга бевосита тадбир вақтида қўнғироқ қилишмоқда. Бу акциянинг очиқ ва шаффоф ўтиши учун яна бир муҳим қадам.

Ўйинлар орасида савдо марказига ташриф буюрган меҳмонлар ўртасида ҳам турли танловлар ўтказилмоқда. Уларда ғолиб бўлганларга эса компания совғалари тақдим этилмоқда. Мусиқий танаффусларда эса «Ko‘k Choy» гуруҳи ўзининг муаллифлик қўшиқлари ҳамда каверлари билан ҳаммани хушнуд қилмоқда.

…16:40. Куннинг энг ҳаяжонли дақиқалари – Malibu супер ютуғи ўйини! Мустақил комиссия вакиллари лототронни ва ID-кодларни текшириб кўришди. Залдаги мухлислар ичидан битта болакай танлаб олинди ва айнан у асосий ғолибни аниқлаб берди! 

Шундай тарзда кўп сюрпризлар ва кутилмаган воқеаларга бой  Mobiuz акцияси ҳам ўз ниҳоясига етди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. 17 фервалдан бошлаб компания вакиллари ғолиблар билан боғланишади ҳамда совринларни топширишга тайёргарлик кўришади. Ҳар бир совғани жойларда топшириш – бу алоҳида маросим демакдир! Mobiuz барчага ғолиблар билан яқиндан танишиш имконини беради. Шундай экан, компания янгиликларини кузатиб боринг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид