Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Huawei ўрнини босадиган бошқа компания изламоқда
АҚШ маъмурияти Хитойнинг Huawei компаниясини ҳарбийлар ва разведка билан ҳамкорликда айблаб келади. Бундан ташқари, АҚШ қатор давлатларни 5G технологиясига ўтишда Huawei қурилмаларидан фойдаланмасликка чақирмоқда.
АҚШ Хитойнинг Huawei компанияси ўрнига 5G телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича муқобил технологияларни таклиф эта оладиган хорижий компаниялар тажрибасини ўрганмоқда. Бу ҳақда Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер маълум қилди.
"Муқобилликни шакллантириш керак, чунки биз шунчаки Huawei’дан воз кечишга чақира олмаймиз. Ҳозирда АҚШ ҳукуматида бу масала муҳокама қилинмоқда. Биз синаб кўриш ва мос келганини танлаб олиш учун тегишли технологияларни таклиф этаётган компаниялар билан алоқада бўлиб турибмиз", - деди Эспер.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ 5G алоқасини ривожлантириш бўйича муқобил технологияларни изламоқда.
Huawei корпорацияси 1987 йилда ташкил этилган. У телекоммуникация қурилмалари, истеъмол буюмлари, смартфонлар ишлаб чиқаради. Компания маҳсулотлари 170дан ортиқ мамлакатда сотилади.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда чиқиши чоғида Хитой технологик компаниялари ХХР разведкаси учун “троя оти” эканлигини айтганди. Бундан ташқари, Помпео Хитой компартияси Ғарбга таҳдид солишини қайд этганди.
АҚШ маъмурияти Хитойнинг Huawei компаниясини ҳарбийлар ва разведка билан ҳамкорликда айблаб келади. Бундан ташқари, АҚШ қатор давлатларни 5G технологиясига ўтишда Huawei қурилмаларидан фойдаланмасликка чақирмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025