Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ коронавирус тўғрисидаги ёлғон хабарларга қарши курашишга чақирди
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 66,4 мингдан ошган, 1523 киши вафот этган.
Фото: Reuters
Ижтимоий тармоқлар Хитойдаги янги коронавирус тўғрисидаги уйдирма ва миш-мишларга қарши курашиши лозим, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда.
"Биз фақат эпидемия билангина курашмаяпмиз. Биз ахборот эпидемиясига қарши ҳам курашяпмиз. Ёлғон хабарлар коронавирусдан ҳам тезроқ ва осонроқ тарқаляпти ва бу хавфли. Айнан шунинг учун Facebook, Google, Pinterest, Tencent, Twitter, TikTok, YouTube ва бошқа тармоқлар билан миш-миш ва ёлғон хабарларга қарши туриш учун иш олиб бормоқдамиз", - деди у.
ЖССТ бош директори давлатларни ҳам коронавирус билан боғлиқ ваҳима ва ёлғон ахборотларга қарши курашишга чақирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 66,4 мингдан ошган, 1523 киши вафот этган.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
14:54 / 30.03.2025