Жамият | 22:17 / 19.02.2020
6705
2 дақиқада ўқилади

Январь-февраль ойларидаги ЙТҲларнинг 47таси пиёдалар айби билан содир бўлган

Шу йилнинг январь ойи ҳамда 18 февралга қадар рўй берган йўл-транспорт ҳодисаларининг 47таси пиёдалар иштирокида, уларнинг айби билан содир бўлган. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ЙТҲлар сони 10,5 фоизга, уларда вафот этганлар сони 16,1 фоизга камайишига эришилган. 

Жорий йилнинг 18 февраль кунига қадар республикада содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 656тадан 587тага, уларда вафот этганлар сони 168 кишидан 141 кишига камайган. Тан жароҳати олганлар сони 597 кишидан 572 кишига камайган. Шунга қарамай, ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидовнинг сўзларига кўра, йўлларда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари сони юқорилигича қолмоқда.  

Матбуот брифингида ойдинлик киритилишича, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида пиёдалар иштироки, уларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши билан боғлиқ ҳодисалар етакчи бўлиб турибди:

  •  47таси пиёдаларнинг йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтиш; 
  •  16таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш;
  •  11таси қарама-қарши йўналишга чиқиш;
  •  1таси йўналишни кескин ўзгартириш;
  •  2таси чорраҳадан ўтиш қоидасини бузиш;
  •  1таси оралиқ масофани сақламаслик;
  •  35таси бошқа сабабларга кўра содир этилган.

Шу билан бирга, қайд этилишича, Тошкент шаҳри, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистонда 4та ўта оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари юз берган. Ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликни меъёридан ошириши оқибатида транспорт воситасининг бошқарувини йўқотгани бир неча кишиларнинг умрига зомин бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаларида вафот этганлар 147 кишини ташкил этиб, шундан 20 нафари Тошкент вилояти, 15 киши Тошкент шаҳри, яна 14 инсон Наманган вилоятида яшаб келган фуқаролардир. 

Мавзуга оид