Жаҳон | 22:45 / 20.02.2020
6316
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Ҳарри ва Меган Маркл қироллик оиласини март охирида тарк этади

Британия шаҳзодаси Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Британия қироллик оиласини март охирида тарк этади. Улар Букингем саройидаги мажбуриятларини 1 апрелдан бажаришни тўхтатишади. 

Фото: Getty Images

Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, жуфтлик қироллик оиласини 31 март куни расман тарк этади. Ўз навбатида Букингем саройида уларга хизмат кўрсатувчи одамлар 1 апрелдан ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатадилар. 

Бунгача эса шаҳзода рафиқаси билан бирга бир қатор тадбирларда иштирок этади.

Таъкидланишича, шаҳзода кироллик оиласини тарк этгач, бир қатор ҳарбий унвонларини сақлаб қолади. Бироқ у 12 ойлик синов даври давомида ўз ҳарбий мавқеидан фойдалана олмайди. 

Аввалроқ Ҳарри ва Меган Маркл кироллик оиласи билан келишувга эришгани ва қироллик мажбуриятларини бошқа бажармасликлари ва ўз унвонларидан маҳрум бўлишлари маълум қилинганди. 

Жуфтлик, шунингдек, Британия бюджетидан уйи таъмирига ишлатилган 2,4 млн фунт стерлингни (3,1 млн доллар) қайтариб беради ва давлатнинг молиявий кўмагидан воз кечади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид