Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Боёвут тумани собиқ ҳокими Ўлмасжон Мамадаминов ҳоким ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади
Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов ҳамда янги ташкил этилган вазирлик Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбари ўринбосари Содиқжон Турдиев иштирокида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 3-сессияси ўтказилди.
Унда ташкилий масала кўрилди. Сессияда Ўлмасжон Ёрмуҳаммадович Мамадаминов Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У.Мамадаминов 1976 йил 8 октябрда Сирдарё вилояти Оқолтин туманида туғилган.
Полковник У.Мамадаминов узоқ йиллар ички ишлар органлари соҳасида, хусусан Боёвут тумани ИИБ бошлиғи, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва Боёвут тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Аввалроқ, Дилфуза Уралова Боёвут тумани ҳокими этиб тасдиқланганди.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025