Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар ҳужуми сони камайгани маълум қилинди
Аввалроқ АҚШ давлат департаменти АҚШ 29 февралда «Толибон» ҳаракати билан битим имзолашга тайёрланаётганини маълум қилганди.
Мамлакатда зўравонликни пасайтириш жараёни бошланганидан кейинги дастлабки 12 соат давомида толиблар ҳужуми сони сезиларли равишда камайди, деб маълум қилди 1TV News телеканали Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Асадулло Холидга таяниб.
Аввалроқ АҚШ давлат департаменти АҚШ 29 февралда "Толибон" ҳаракати билан битим имзолашга тайёрланаётганини маълум қилганди. Tolo News телеканали толибларга таяниб "Толибон" ҳаракати ҳукумат билан зўравонлик даражасини пасайтириш тўғрисида келишувга эришганидан сўнг битим имзоланишини тасдиқлаганини хабар қилди. Зўравонликни қисқартириш бўйича етти кунлик режим шанба кунидан кучга кирди.
Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчининг қайд этишича, толиблар келишувга қарамасдан айрим ҳудудларда, хусусан Балх вилоятида бир нечта ҳужум уюштирган. Унинг сўзларига кўра, толиблар раҳбарларининг кўрсатмалари ҳаракатнинг айрим аъзоларига етиб бормаган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025