Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги «газ заправка»да Nexia портлади
Шохобча ҳудудидаги яна 6та автомашинага турли даражада техник шикаст етказилган
Бугун, 25 февраль куни тахминан соат 10:10ларда Андижон вилояти Хўжаобод тумани Хидирша маҳалласи “Холис Тафаккур” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган метан газ қуйиш шохобчасида 32 ёшли Ш.О.нинг бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинасига газ қуяётган вақтида, портлаш юз берган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жиддий жароҳат олганлар йук.
Шохобча ҳудудида газ қуяётган яна 6 та автомашинага турли даражада техник шикаст етказилган.
Ҳозирда ҳодиса жойида тергов тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025