Спорт | 21:50 / 26.02.2020
8144
1 дақиқада ўқилади

Левандовски жиддий жароҳат олди

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар лигаси 1/8 финали дастлабки ўйини доирасидаги «Челси» (3:0) билан ўйинда жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Мюнхен жамоасининг 31 ёшли польшалик форвардига тизза бўғимининг шикастланиши ташхиси қўйилган. Ҳужумчи 4 ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Левандовски бу оралиқда «Челси»га қарши жавоб баҳсида ҳам ўйнай олмайди.

Маълумот учун, Левандовски Бундеслига жорий мавсумида 23 ўйинда 25та голга муаллифлик қилган. Шунингдек, у ЕЧЛда «гол+пас» тизими бўйича етакчилик қилмоқда.

Мавзуга оид