Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ёш қизни фоҳишалик мақсадида сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Самарқандда ёш қизни Таиландга фоҳишалик мақсадида сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унинг давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида яшовчи, 1963 йилда туғилган А.Ю. исмли аёл Қўшработ тумани "Мингтепа" маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган А.Ж.ни Таиландга юбориш ва ундан фоҳишаликда фойдаланиш учун А.А. исмли аёлдан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Ю.га нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025