Ўзбекистон | 22:15 / 28.02.2020
28857
7 дақиқада ўқилади

Янги таркибдаги Сенат ялпи мажлисидан илк фоторепортаж

Олий Мажлис Сенатининг бугун, 28 февраль куни бўлиб ўтган иккинчи ялпи мажлисида 18та масала муҳокама қилинди. 9та қонун, 1та фармон маъқулланди, «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонун рад этилди.

Шунингдек, ўнга яқин қонун ҳужжатлари, Тиббий-меҳнат экспертлари комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масаласи юзасидан ҳукуматга парламент сўровини юбориш, илгари Вазирлар Маҳкамасига юборилган иккита парламент сўрови натижаларини муҳокама қилиш ҳамда юқори палата ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисни очиб берган Сенат раиси Танзила Норбоева мамлакатдаги камбағаллик масаласига тўхталиб, бу – ислоҳотларнинг энг оғир йўналиши эканлигини таъкидлади. Норбоеванинг қўшимча қилишича, камбағалликни камайтириш масаласи бўйича ижро органлари раҳбарларининг ҳисоботи Сенатда давомий тинглаб борилади.

Бундан ташқари, Сенат раиси ижро органлари фаолияти устидан назорат механизми ўрнатилиши, бу жараёнга нодавлат-нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган шахслар жалб қилинишини айтиб ўтди. Улар ижро вакилларининг фаолиятини кузатиб, назорат қилади, керакли таклифларни бериб боради.

Ялпи мажлисда нофаол сенаторлар Сенат раисидан дакки эшитишди. Танзила Норбоева жараёнларга нофаол ёндашаётган, яъни пассив, «менга тегмаса бўлди», қабилида иш тутаётган сенаторларни огоҳлантираркан, 3-4 ойдан кейин ҳар бир ялпи мажлисда қўмиталарнинг ҳисоботини бериб бориш амалиёти йўлга қўйилиши, бунда нафақат қўмита раиси ва унинг ўринбосари, балки ҳар бир аъзоси ўзи қилган иши бўйича ҳисобот беришини эслатди.

Сенаторлар фуқаролиги йўқ шахсларнинг ярмидан ортиғига фуқаролик беришни назарда тутадиган қонунни маъқуллашди.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратов янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» қонунда кўплаб енгилликлар назарда тутилаётгани, жумладан, Ўзбекистонда 1995 йил 1 январга қадар доимий рўйхатдан ўтган, хорижий давлат фуқаролигини олмаган ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасига эга бўлган шахслар автоматик тарзда фуқароликни олиши, бу билан Ўзбекистондаги фуқаролиги йўқ шахсларнинг ярмидан ортиғига фуқаролик берилишини маълум қилди.

Сенаторлар бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқишди. Жумладан, «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги қонун, «Оила кодекси», «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун ҳамда «Жиноят процессуал кодекси»га бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланмоқда.

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаевнинг маълумот беришича, алимент ундириш масаласида янги тартиб ўрнатилади. Яъни 14 ёшга тўлган бола ота-онаси билан яшамаган тақдирда, ўз таъминоти учун ота ёки онадан, ёки уларнинг ҳар иккисидан алимент ундириш ҳақида даъво қўзғата олиши мумкин бўлади.

Мажлисда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бор-йўғи 3 фоизига хизмат кўрсатилаётгани маълум қилинди. Сенатор Дилором Тошмуҳаммедова ногиронлик ҳолатига тушганлар тиббий кўрикдан ўтишда дуч келаётган муаммоларни таҳлил қилиб, мутасаддиларни танқид қилди.

Сенатнинг бу сафарги ялпи мажлисида илк бор ёшлар ҳам иштирок этишди. Танзила Норбоева юқори палата фаолиятига ёшларни кенгроқ жалб этиш режалаштирилганини айтди.

Абдурасул Эранов ва Бобур Исломов сенаторлар томонидан Олий суд судьяси лавозимига сайланди.

Мажлисда аёл кадрларни юқори дипломатик лавозимларга тайёрлаш тизимли йўлга қўйилмагани таъкидланди. Сенат раиси Танзила Норбоева аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишни кўзда тутувчи ҳимоя ордери бериш тизими талаб даражасида ишламаётганини танқид қилди.

Ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Метрология тўғрисида»ги, «Суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар, Ҳаага конференциясига қўшилиш ҳақидаги ҳужжат маъқулланди.

Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниев Ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятининг энг олий органида ўтган ялпи мажлисдан фотолавҳаларни тақдим этади.

Хоразм вилояти ҳокими, сенатор Фарҳод Эрманов ва Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, сенатор Беҳзод Йўлдошев

Судьялар олий кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Батир Матмуратов
Боёвут тумани ҳокими, сенатор Дилфуза Уралова

Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси, сенатор Алишер Саъдуллаев 

Самарқанд давлат университети ректори, сенатор Рустам Холмуродов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов
Қашқадарё вилояти ҳокими, сенатор Зойир Мирзаев ва ЁИ раиси, сенатор Алишер Саъдуллаев
Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматов
Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниев ва Нуроний» жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси, сенатор Топволди Холдоров
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдухалим Холмаҳматов
Сенат раиси Танзила Норбоева
Сенат раҳбарияти

Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов
Сенат раиси ўринбосари Зайниддин Низомхўжаев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев
Сенат раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов 

Жиззах вилояти ҳокими, сенатор Эргаш Салиев

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиев

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиев

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, генерал-майор Қутбиддин Бурхонов

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов
Жиззах вилояти Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси, сенатор Нусуратулла Пардаев
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, сенатор Беҳзод Йўлдошев

Қашқадарё вилояти ҳокими, сенатор Зойир Мирзаев
Сенат ялпи мажлисида илк марта ёшлар ҳам қатнашди.

Мавзуга оид