Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат сири деб ҳисобланган маълумотлар рўйхати қайта кўриб чиқилади
2020 йил 1 сентябрга қадар давлат сири деб ҳисобланган маълумотлар рўйхати қайта кўриб чиқилади ҳамда кейинчалик у махфийликдан чиқарилади
Президент “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси илм ва маърифат, ахборот технологиялари, меҳнат муносабатлари ва тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур бўлган ахборотларни олиш имконияти асоссиз равишда чекланишига йўл қўймаслик мақсадида, шунингдек, халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда 2020 йил 1 сентябрга қадар давлат сири деб ҳисобланган маълумотлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ҳамда кейинчалик уни махфийликдан чиқариш чораларини кўради.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Адлия вазирлиги томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида парламентаризмни ривожлантириш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўқув марказини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилган бўлиб, у қуйидаги мақсадларга йўналтирилган:
хорижий мамлакатларнинг парламентлари ва бошқа манфаатдор давлат органлари билан биргаликда депутатлик корпуси ва сенаторлар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мутахассисларининг кўникмалари, малакаси ва салоҳиятини ошириш бўйича ўқув дастурларини рўёбга чиқариш;
қонун ижодкорлиги, парламент назорати, фуқароларнинг манфаатларини ифода этиш ва халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш, норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш юкини мақбуллаштириш;
тегишли йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ичида ва унинг ташқарисида масофавий ўқитиш учун таълим модуллари ва дастурларини ўз ичига олган ҳамда “Электрон парламент” тизими билан интеграциялашган “онлайн” тизим яратиш.
Белгиланишича, ўқув марказининг фаолият юритиши, таҳсил олувчилар ва хорижий давлатлар экспертларининг мамлакатда бўлиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, халқаро ташкилотлар ва донорлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу бандда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2020 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида белгиланган тартибда молиявий маблағлар ажратилишини таъминласин, 2021 йилдан эса ҳар йили бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига мазкур институтни ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичини ҳисобга олган ҳолда, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида қўшма қарор қабул қилиш
тавсия этилди.
Мавзуга оид
15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди
15:51 / 08.01.2025
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди. Нималар кўзда тутилган?
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
17:11 / 22.08.2024