Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ички ишлар вазири Меркель қўлини сиқишдан бош тортди
Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер коронавирус тарқалиши ортида мамлакат канцлери Ангела Меркелнинг қўлини сиқишдан бош тортди.
Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Берлинда мигрантлар бирлашмалари вакиллари билан учрашувда Меркель Зеехофернинг ёнидан ўтаётиб, сўрашиш учун унга қўлини узатган. Бироқ вазир канцлернинг қўлини сиқишдан бош тортган. Меркель буни ҳазил билан қабул қилиб, икки қўлини тепага кўтариб, вазирга кафтларини “мана, ҳеч нарса йўқ” дегандек қилиб кўрсатган. Натижада улар ва атрофдагилар бу вазиятни кулгу билан қаршилашган.
Германия матбуотида маълум қилинишича, Зеехофер коронавирус тарқалиши сабабли қўл сиқишишлардан воз кечишга қарор қилганини айтган.
Айни вақтда Германияда коронавирусга чалиниш бўйича 150 та ҳолат қайд қилинган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025