Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Waymo автоном машиналарда юкларни етказиш хизматини йўлга қўймоқда
Робомобиллар ишлаб чиқарувчи Waymo компанияси ҳайдовчисиз бошқарилувчи машиналарда юкларни етказиш хизмати Via йўлга қўйилаётганини эълон қилди.
Фото: Waymo
Alphabet корпорацияси таркибига кирувчи Waymo 2,25 млрд долларлик сармоя жалб қилгандан кейин Waymo Via хизмати йўлга қўйилишини маълум қилган.
“Биз Аризона, Нью-Мексико ва Техасни бирлаштирувчи I-10 транспорт йўлаги бўйлаб ўзимизнинг 8-синфдаги юк машиналаримиз учун йўналишлар очмоқдамиз”, деб айтган Waymo раҳбари Жон Крафчик.
Гап Waymo Калифорния, Аризона ва Жоржия штатларида синовдан ўказган автоном юк машиналари ҳақида бормоқда.
Waymo ташкил этилгандан бери унинг юк машиналари ҳайдовчисиз режимда ҳақиқий автомобил йўллари бўйлаб 32 млн километр ва виртуал йўллар бўйлаб 16 млрд километр масофани босиб ўтган. Айни вақтда компанияда Chrysler Pacifica минивэнлари флоти мавжуд бўлиб, уларда йўловчиларни ҳайдовчисиз ташишга рухсат берилган.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
19:56 / 03.04.2025
Тошкентда 9 апрелга қадар юк машиналари ҳаракати тўлиқ чекланади
18:07 / 10.09.2024