Мисрда энг хавфли террорчилардан бири қатл этилди
Ҳишом Ашмавийнинг қатл қилингани ҳақида 24 февралда хабар берилган, аммо унинг адвокатлари бу хабарни рад этганди.

Фото: AP Photo / Egyptian State Television
Мисрнинг энг хавфли террорчилари рўйхатида бўлган Ҳишом Ашмавий мамлакат қамоқхоналаридан бирида қатл этилди. Бу ҳақда полковник Тамер Рифоий ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
"Террорчи Ҳишом Ашмавийга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси чоршанба куни эрталаб ижро этилди", - дейилади унда.
Ашмавий ва яна 200 нафар айбланувчи кейинчалик ИШИДга қўшилган "Ансор Байт ал-Мақдис" экстремистик тармоғи иши бўйича жавобгарликка тортилганди.
Улар Қоҳира ва Жанубий Синайда содир этилган 54та жиноят ва терактларда, жумладан, полиция ходимлари ва мамлакат бош прокурорини ўлдириш, ички ишлар вазирига суиқасд қилиш, давлат идоралари, черков ва масжидларда терактлар уюштиришда айбланган.
Ашмавийнинг қатл қилингани ҳақида 24 февралда хабар берилган, аммо унинг адвокатлари бу хабарни рад этганди. Унга ва яна 36 нафар террорчига нисбатан якуний ўлим ҳукми 2 март куни чиқарилган. Яна 61 нафар айбланувчи бир умрлик қамоқ жазосига, қолганлар эса 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилган. 22 айбланувчи вафот этгани муносабати билан уларга нисбатан жиноят иши тугатилган.
Мавзуга оид

14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси

15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади

19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди

02:18 / 10.05.2025