Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумати толиблар тинчлик келишувини бузганини билдирди
29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланганди.
Толиблар тинчлик келишуви шартини бузди ва мартнинг дастлабки уч кунида 76та ҳужумни амалга оширди, деди Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавид Файсал.
Чоршанба куни Афғонистоннинг Ғилминд вилоятида АҚШ қуролли кучлари “Толибон” ҳаракати жангариларига авиазарбалар берди. Таъкидланишича, авиазарбалар Афғонистон қуролли кучлари пунктларига ҳужум қилган толиблардан ҳимояланиш мақсадида берилган.
“Толибон” келишувни бузди ва мартнинг уч куни давомида Афғонистон қуролли кучларига 76 марта ҳужум қилиб, тинчлик ўрнатилиши учун тарихий имкониятни хавф остига қўйди. Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари барча ҳужумларга жавоб қайтарди ва жами 85 нафар толибни йўқ қилди”, - деб ёзди Файсал Twitter аккаунтида.
29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланганди. Келишувни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда “Толибон” етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолади.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025