Ўзбекистон | 13:31 / 07.03.2020
19886
2 дақиқада ўқилади

Жиноят кодексига ўзгартиш киритилади. У совуқ қуролга алоқадор

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

Фото: KUN.UZ

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилади:

104-модданинг (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) иккинчи қисмининг “к” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) қуйидаги мазмундаги “к” ва “л” бандлар билан алмаштирилади:

“к) бир гуруҳ шахслар томонидан;

л) совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса”;

105-модда (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) иккинчи қисмининг “л” банди (ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса - уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) қуйидаги мазмундаги “л” ва “м” бандлар билан алмаштирилади:

“л) ўта хавфли рецидивист томонидан;

м) совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид