Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда каналга тушиб кетган боланинг жасади топилди
Самарқанд шаҳридаги Сиёб каналига тушиб кетганидан кейин йўқолиб қолган 3 ёшли боланинг жасади топилди.

Бугун, 10 март куни боланинг яқинлари таҳририятга қўнғироқ қилиб, унинг жасади топилгани ҳақда маълум қилишди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолатни тасдиқлади, маълум бўлишича, бола бошқарманинг қутқарув-қидирув отряди томонидан соат 13:30да каналнинг қуйи қисмидан топилган.
8 март куни Самарқанд шаҳридаги Сиёб каналига тушиб кетган 3 ёшли Беҳрўз Бахтиёровнинг яқинлари фарзанди топилмаётгани юзасидан Kun.uz’га мурожаат қилганди.
Вояга етмаган қариндошлари билан канал ёқасида ўйнаб сувга тушиб кетган болакайни унинг қариндошлари, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ғаввослари 8-9 март кунлари излаб топишолмагани маълум қилинганди.
Таҳририят Беҳрўз Бахтиёровнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025