Жамият | 12:35 / 14.03.2020
47488
1 дақиқада ўқилади

Учтепа туманидаги автосервисда портлаш рўй берди

Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида содир бўлган ҳодиса ҳақида маълумот берди.

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, бугун, 14 март куни соат 11:15ларда Тошкент шаҳри бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармасига Учтепа туманидаги Фозилтепа кўчасида жойлашган автосервислардан бирида портлаш рўй бергани тўғрисида хабар келиб тушган.

Билдирилишича, автосервисда кислород баллони портлаган, натижада сервис биноси томининг бир қисми қулаб тушган. Жароҳат олганлар касалхонага ётқизилган. 

Хабарда айтилишича, рўй берган ҳодисанинг эҳтимолий сабаби - кислород баллонидан фойдаланган ҳолда ишлашда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши. Ёнғин рўй бермаган. 

Билдирилишича, ҳозирда терговга қадар тадбирлар олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, прокуратура ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари воқеа жойида ишламоқда.

Мавзуга оид