Коронавирусдан қандай сақланиш мумкин? 7та асосий тавсия
Жаҳон бўйлаб 156 мингдан зиёд киши юқтириб олгани аниқланган, улардан 5800дан ортиғини ҳаётдан олиб кетган коронавирус якунланаётган ҳафтада Марказий Осиёда ҳам қайд этилди.
Айни пайтда Қозоғистонда 6та, Ўзбекистонда битта ҳолат қайд этилган.
Вирус тарқалишини тўхтатиш учун кўрилаётган чоралар ва жорий этилаётган чекловлар қанчалик муҳим бўлса, фуқароларнинг элементар қоидаларга риоя қилиши ҳам шунчалик аҳамиятга эга.
Қуйида вирусдан ҳимояланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларини яна бир бор эслаб ўтамиз.
1. Қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, спиртли антисептик воситалардан фойдаланинг. Айниқса, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин.
2. Кўз, оғиз ва бурнингизни ушлашдан тийилинг, қўл бериб саломлашмасликка ҳаракат қилинг.
3. Аксирганда, йўталганда юзингизни рўмолча ёки тирсагингиз билан тўсинг.
4. Одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка ҳаракат қилинг. Шамоллаш ва грипп аломатлари бор одамларга яқинлашманг.
5. Иситма – янги турдаги зотилжамнинг энг асосий ва биринчи белгиларидан бири. Иситмангиз бўлса, уйдан чиқманг.
6. Иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши кабилар белгилар намоён бўлса, шифокор ҳузурига борманг, аммо кечиктирмасдан тиббий ёрдамга телефон орқали мурожаат қилинг. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг.
7. Коронавирусга оид сўнгги расмий хабарлардан бохабар бўлиб туринг. Янгиликларни ишончли, расмий манбалардан олишга эътибор қаратинг.
Айниқса кекса ёшдаги, сурункали касалликлари бор инсонлар ўзларини авайлашлари лозим.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024