Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Педагог кадрлар учун малака синовлари қолдирилди
2020 йилнинг март-апрель ойларида ўтказилиши эълон қилинган педагог кадрлар аттестациясининг дастлабки босқичи малака синовлари ўтказилиши қолдирилди
Жорий йилнинг 15 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши ўтказилиб бир қатор қатъий чоралар белгиланди.
Хусусан, одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар ўтказишни ҳам вақтинча тўхтатилишга қарор қилинди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда педагогларнинг соғлиғини ҳимоялаш мақсадида 2020 йилнинг март-апрель ойларида ўтказилиши эълон қилинган педагог кадрлар аттестациясининг дастлабки босқичи малака (тест) синовлари ўтказилиши қолдирилганини маълум қилди.
Педагог кадрлар учун малака (тест) синовлари қачон ўтказилиши ҳақида Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.
Аввалроқ, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчиларига таътил бериш тавсия қилинганди.
Мавзуга оид
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
15:41 / 28.04.2025
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланади
13:35 / 03.03.2025