Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди
Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади
Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари тайинланди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, бугунги кунга қадар Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган Дурдона Раҳимова ушбу лавозимда фаолиятини давом эттиради.
Дурдона Раҳимова меҳнат фаолиятини 2012 йилда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти Кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган. У ўтган йиллар давомида ушбу ташкилотда масъул вазифаларда ишлаган.
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024