Ўзбекистон | 17:50 / 17.03.2020
24495
2 дақиқада ўқилади

Шерзод Шерматов: «Мактаб таътили қачон тугаши вазият яхшиланишига боғлиқ»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда мактаб таътили қанча муддат давом этиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Таътил қачонгача давом этиши ҳозирча маълум эмас. Бу ҳақда ҳукумат даражасидаги комиссия қарор қилади. Ушбу комиссия таркибида, биз, вазирлар ҳам бормиз.

Шуни ҳам қўшимча қилиб ўтмоқчиман: таътил дегани тоғга чиқамиз, дам оламиз, Наврўзни нишонлаймиз дегани эмас. Биз болаларимизни асрашимиз керак.

Бутун дунёда «social distancing» (ижтимоий узоқлашув) масаласи кўндаланг қўйилмоқда. Болалар бир-биридан узоқда бўлгани яхши. Бу масалада ота-оналардан масъулиятли бўлишни сўраймиз. Бу, аввало, уларнинг ўзи учун муҳим. Бош вазир айтганидек, олдимизга келган қийинчиликларни ҳаммамиз бирлашиб, биргаликда енгиб ўтишимиз керак», деди Шерматов.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабабли Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилди.

Шерзод Шерматов бугун «Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар» мавзусидаги брифинг вақтида мактаб ўқитувчилари ҳам 18 март кунидан таътилга чиқарилишини маълум қилди.

Мавзуга оид