Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумати “Толибон”га қарши амалиётларни қайта бошлади
Афғонистон ҳукумати “Толибон” томонидан юқори даражада зўравонлик сақланиб қолинаётгани туфайли 19 март куни унга қарши жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга кўрсатма берди.
Бу ҳақда мудофаа вазирлигига таяниб 1TV телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, ҳукумат “Толибон”га қарши амалиётларни 29 февралда АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик сулҳи имзолангандан кейин зўравонлик даражаси пасая бошланиши биланоқ тўхтатганди.
Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Асадулла Ҳолид армияга мудофаадан “фаол” мудофаага ўтишни буюрган. У энди қўшинлар армия қисмларига ҳужумлар содир этувчи жангариларга қарши амалиётлар ўтказа олишини маълум қилган.
Ҳолиднинг таъкидлашича, жанговар амалиётларни қайта бошлаш қарори “Толибон” томонидан юқори даражада зўравонлик сақланиб қолинаётгани сабабли қабул қилинган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025