Жамият | 14:33 / 23.03.2020
7774
2 дақиқада ўқилади

Бухорода жайронларни овлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 16 февраль куни соат 17:00да 37 ёшли Ў.Х. Олот тумани “Ўрта чўл” массивида ёввойи ҳолда яшовчи жайронларни камёб ва йўқолиб бораётганлиги сабабли овлаш таъқиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлигини била туриб икки бош жайронни “Урал” русумли мотоциклда қувлаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс уларни ўқ отар ов қуроли билан отиб, нобуд қилиб овлаб, табиатга жами 66 900 000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, икки бош жайрон танасида ўқ-дорилар мавжудлиги ва ушбу ўқ-дорилар жайронлар ўлимига сабаб бўлганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ў.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди (Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид