Жамият | 19:53 / 23.03.2020
45511
1 дақиқада ўқилади

«Шайтанат» сериали телеэкранга қайтмоқда

Ёзувчи Тоҳир Малик қаламига мансуб «Шайтанат» романи асосида суратга олинган бир номдаги кўп қисмли ўзбек сериали ўзбек телеэкранига қайтмоқда. Ушбу сериал намойиши 23 март, душанба кундан бошлаб соат 20.00да ЗўрТВ телеканалида эфирга узатилади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. 

Фото: Kino-uz.com

Телеканал маъмуриятининг Kun.uz'га маълум қилишича, 1998 йилда саҳналаштирилган 20 сериядан иборат «Шайтанат» сериали якунида унинг мантиқий давоми, яъни 21 қисми ҳам эфирга узатилиши мумкин. 

«Шайтанат» сериали илк марта 1999 йил 15 февраль куни телеканал эфирига узатилганди. Аммо у кейинроқ норасмий тақиққа учради ҳамда деярли 15 йил давомида зангори экранда кўрсатилмади.

Фильм ижодкорлари бунга расман изоҳ бермаган, шунингдек ЎзМТРК ҳам муносабат билдирмаган.

Мавзуга оид