Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда 3 ҳафталик карантин киритилди
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳамюртларига мурожаатида коронавирус эпидемиясига қарши янги чоралар жорий қилинишини маълум қилди.
Унга кўра, 23 март кечки пайтдан дўконларга озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж товарлари харид қилиш, жисмоний машқлар бажариш (кунига бир марта, якка ҳолда ёки оила аъзолари билан бирга), тиббий зарурат ёки ҳаётий муҳим ҳисобланган ишга бориш учунгина уйдан чиқишга рухсат берилади. Жамоат жойларида икки кишидан кўпроқ бўлиб тўпланиш тақиқланади. Бундан бир оила аъзолари мустасно.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи эҳтиёждаги товарлар сотилувчи дўконлардан бошқа барча дўконлар, спорт ва болалар майдончалари, диний муассасалар ёпилади. Турли маросимлар, жумладан тўйлар бекор қилинади, дафн маросимлари бундан мустасно.
Карантин чораларига амал қилиниши ортидан полиция кузатув олиб боради, қоидабузарларга жарима солинади.
Жонсоннинг таъкидлашича, карантин чоралари 3 ҳафтага киритилади ва ҳукумат вазият ортидан кузатиб боради ва эпидемиологик вазият яхшиланиши билан чекловларни юмшатади.
“Вируснинг тарқалишини секинлаштиришимиз ҳаётий муҳимдир. Чунки шу йўл билангина беморлар сонини камайтириб, соғлиқни сақлаш тизимига вазиятни ўнглашга ва кўпроқ ҳаётларни сақлаб қолишга имкон берамиз”, деб айтган Британия бош вазири.
Охирги маълумотларга кўра, айни вақтда Британияда коронавирусга чалинганлар сони 6,7 мингдан кўпроқни, вафот этганлар сони 336 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025