Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим солиқларни тўлаш 15 октябрга қадар узайтирилади - ДСҚ
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаровнинг маълум қилишича, тадбиркорлар учун енгилликлар берилиши билан бир қаторда, фуқаролар учун солиқларни тўлаш бўйича ҳам имкониятлар тақдим этилади.
«2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилади.
290 минг фуқарога (55 фоиз) 181,2 млрд. сўмлик ҳисобланиши кутилаётган солиқ суммаларининг тўлов муддати кечиктирилмоқда.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилади.
Маълумот учун, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича 7,3 млн фуқарога 2020 йил учун 2 трлн сўм солиқлар ҳисобланган эди. 15 апрелда тўланадиган қисми 1 трлн сўм бўлиб, бугунги кунда 1,2 млн фуқаро 341 млрд сўмини тўлади ва 15 апрелга қолган қисми 670 млрд сўмдан иборат.
Жисмоний шахсларга Хайрия ташкилотлари томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам пуллари учун солиқ солинмайдиган бўлди», деди у AОКA қошидаги коронавирусга қарши ташкил этилган штабда ўтказилган брифингда.
Мавзуга оид
18:53 / 13.04.2023
Банк картасидан бошқа картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабар рад этилди
11:00 / 23.07.2022
Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти тадбиркорлар билан учрашди
17:52 / 17.02.2022
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди
19:55 / 17.01.2022